"Андижон"нинг Туркия йиғинига йўл олган таркибида кимлар борлигини биласизми?

CHERY AUTO

Олдин хабар берганимиздек, “Андижон” жамоаси бугун Тошкент халқаро аэропортида Тошкент-Анталия йўналишида Туркияга йўл олади ва у ерда “Бургутлар”нинг янги мавсум учун асосий ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади.

Tecno

Жамоанинг мураббийлар ва тиббиёт штабига янги мутахассислар жалб этилди. Жумладан, футболчи сифатида ўз вақтида “Андижон” шарафини ҳимоя қилган, ўтган йили “Бунёдкор”да фаолият олиб борган Дмитрий Краев эндиликда “Андижон”да таҳлилчи вазифасида иш олиб боради. Шунингдек, шифокор Олимжон Неъматов ҳам янги мавсумдан эътиборан “Бургутлар”да фаолият олиб боради. Шунингдек, массажчи Баҳодир Ташбеков ҳам жамоамиз аъзосига айланди.

Демак, "Андижон"нинг делегация таркиби билан танишинг!

Бош мураббий: Самвел Бабаян

Ёрдамчи мураббий: Григорий Колосовский

Мураббийлар: Денис Тойменцев, Элёр Раҳматуллаев

Дарвозабонлар мураббийи: Павел Синельников

Таҳлилчи: Дмитрий Краев

Шифокорлар: Ғофуржон Жўраев, Олимжон Неъматов

Массажчилар: Баҳодир Ташбеков, Оматилло Ортиқов, Азиз Каримов

Администраторлар: Бекзод Каримов, Хурсандбек Қосимов

Матбуот котиби: Шуҳратбек Жўраев

Оператор таҳлилчи: Илҳом Иминов

Дарвозабонлар: Элдор Адҳамов, Раҳим Давронов, Неъматуллоҳ Рустамжонов.

Ҳимоячилар: Иброҳим Йўлдошев, Неманья Чаласан, Александр Андроникашвили, Абдураҳмон Комилов, Одил Абдумажидов, Ислом Тўхтахўжаев, Элбек Рўзуқулов, Абдулвоҳид Ғуломов, Игорь Голбан, Кристиан Новак, Бекзод Сулаймонов.

Ярим ҳимоячилар: Аббос Абдуғаффоров, Сардор Азимов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Дониёр Абдуманнопов, Дамир Темиров, Жамшид Болтабоев, Муҳаммадкарим Тоиров, Имеда Ашортиа, Усмонали Исмоналиев.

Ҳужумчилар: Пўлатхўжа Холдорхонов, Драган Черан, Асилбек Алиев.

Рустамжонов, Черан, Чаласан, Новак Ашортиа ва Голбан Туркиядаги йиғинда қўшилишади. Шунингдек, Шохжаҳон Ёрқинбоев U-23 терма жамоамиз билан Осиё Кубогида қатнашаётгани боис “Андижон”нинг йиғинига кейинроқ етиб келади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!