"Андижон"нинг Туркиядаги йиғини уч босқичда ўтказилади

CHERY AUTO

"Андижон" клуби ҳам 5 январдан янги мавсум учун тайёргарлигини бошлади.

Tecno

Таъкидлаш жоизки, янги шартнома имзолаган футболчилардан Раҳимжон Давронов, Жамшид Болтабоев, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Абдумажидов, Иброҳим Йўлдошев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Александр Андроникашвили ҳамда Неманья Чаласан жамоа ихтиёрига қўшилдилар.

Драган Черан, Игорь Голбан ва Имеда Ашортиа эса Анталиядаги йиғинига етиб келадилар.

Табиийки, янги мавсум учун асосий тайёргарлик жараёни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади. 7 январь-18 февраль кунлари оралиғида ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғини учта босқични ўз ичига олади.

Демак, биринчи босқич: 7-21 январь, иккинчи босқич: 24-5 февраль ҳамда учинчи босқич: 5-18 феврални ўз ичига олади.

Шунингдек, Туркияда хориж клубларига қарши 10 та ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Тез орада рақиблар ҳақида ҳам маълумот тақдим этамиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!