"Андижон"нинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига Отабек Ғуломхўжаев қандай изоҳ берди?
АГМК ва “Андижон” (4:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Отабек Ғуломхўжаев йирик ҳисобдаги мағлубиятнинг сабабини қуйидагича изоҳлади:
- Ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун тушади. Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди. Деярли 10 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг футболчиларимизда иштиёқ сезилмай қолди. Иккинчи бўлимда майдонга ҳисобни тенглаштириш учун тушгандик, аммо ўхшамади.
Бизининг вазифамиз жамоани максимал даражада Суперлигада олиб қолиш. Ўтган сафар ҳам айтиб ўтдим, “Андижон”ни сақлаб қолиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Йигитларни нималарга қодирлигини яхши биламан. Охирги ўйинлардаги рақибларимиз чиндан ҳам кучли. Клубни кучлилар орасида сақлаб қолиш илинжида мураббийлар штаби ҳамда футболчилар боримизни берамиз. “Бухоро” ва “Сурхон”нинг натижаларидан қатъи назар биз ўз ўйинларимизда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - деди Ғуломхўжаев.
Фикрлар