Андре Айю Одил Аҳмедовнинг жамоадошига айланиши кутилмоқда
Ads

 

Англия чемпионшипида фаолият олиб бораётган Андре Айюни Хитойда кутишмоқда. Бу ҳақда Mercato365 хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Астон Вилла” клуби ҳужумчиси Андре Айю карьерасини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин. Форвартнинг хизматига Одил Аҳмедов тўп тепаётган “Шанхай СИПГ” эҳтиёж сезмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шанхайликлар бир неча кун олдин португалиялик ҳимоячи Рикардо Карвальо билан шартнома имзолаган эди.