Андре Онана "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабали серияси ҳақида: "Ваҳимали ҳеч нима қилмадик!"

"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Андре Онана жамоасининг кетма-кет ғалабалари ҳақида гапириб ўтди. 

"Яхши ва ёмон дамларда бирга бўлишимиз кераклигини ҳамма билади. Ишлар ижобий бўлмаганда ҳам биз бир-биримизга ёрдам беришимиз лозим. Ҳозир қилаётган ишимиз қувонарли ва шу тарзда давом этишимиз керак. 

Биз ваҳимали ҳеч нима қилмадик. Шунчаки ғалаба учун майдонга тушяпмиз ва ҳар бир баҳсни финал каби ҳисобламоқдамиз. 

Мен ғалабалардан мамнунман ва умид қиламанки, мавсумнинг қолган қисмини ҳам шу каби давом эттира оламиз!", - деди камерунлик посбон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!