Андре Шюррле мавсумда бошқа майдонга тушмаслиги мумкин
Ads


Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Андре Шюррле жароҳати сабабли узоқ вақт майдонга туша олмаслиги мумкин.

Bild нашрининг тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли футболчи катта эҳтимол билан бу мавсум бошқа майдонда кўринмаслиги мумкин.

Бундеслига 30-тур якунларига кўра, Андре 15 учрашувда 2 гол ва 3 голли узатмага муаллифлик қилган.