Андре Силва фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Мавсумни "Севилья" сафида ижара асосида ўтказаётган "Милан" форварди Андре Силва фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ андалусияликлар мавсум якунлангач португалиялик футболчини ортига қайтариб юборишмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Силванинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Агар Радамель Фалькао “Монако”дан кетадиган бўлса, унинг ўрнини айнан Андре Силва эгаллаши мумкин. Силванинг трансфер нархи 35 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Силва жорий мавсум 39та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!