
Андреа Петкович мусобақани ғалаба билан бошлади
Нью-Йорк шаҳрида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилаётган "NYJTL Bronx Open" халқаро турнири хитойлик теннисчилар учун омадсиз бошланди.
Илк даврада Катержина Синякова (Чехия) ва Ван Яфань (Хитой) ўзаро рақобатлашди. Улар ўртасидаги ўйин Катержина фойдасига 6:3, 6:2 ҳисобида якунланди.
Мазкур босқичда германиялик Андреа Петкович эса бошқа бир хитойлик теннисчи Чжан Шуайни 6:3, 6:4 ҳисобида таслим қилди.
Comments