Андреас Сеппи иккинчи даврада Мартин Клижанни мағлуб қилди
Ads

Австралиянинг Сидней шаҳрида Профессионал теннисчилар ўртасида "Sydney International" турнирининг иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Унда италиялик Андреас Сеппи словакиялик Мартин Клижанни 7:6, 6:2 ҳисобида енгиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа Сеппи ярим финалга чиқиш учун грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқадиган бўлди.