Андрей Фёдоров: Кўзланган режаларни бажара олмадик

Суперлига 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Фёдоров матбуот анжуманида иштирок этди.

– Ўйин ҳақида гапириш жуда қийин. Биз кўзланган режаларни етарли даражада бажара олмадик. Асосийси, “Навбаҳор” бизга қарши қандай ўйин кўрсатишини билгандик ва шунга қараб тайёргарликни давом эттирдик. Айрим паллаларда бизга сабр етмади. Йигитлар ўйин бироз асабий ўтишини, контактларга бой бўлишини билишганди. Шунингдек, учрашувда баланс етишмади. Тўп бизга тушиши билан тезда йўқотяпмиз. Йўқотилган тўпни қайтаришда эса кўп куч сарфладик.

Беллашув чиройли бўлди. Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади, икки томон ҳам майдонда борларини беришди. Бизга фақатгина совуққонлик етишмади. Агарда биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Бироқ бу футбол, урмадик, икки гол қўйиб юбордик. Ўз устимизда ишлаб, олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.

– Нима деб ўйлайсиз, “Навбаҳор”нинг ғалабасига қандай омиллар асосий ҳисса қўшди ва стадион атмосфераси ҳақида нима дея оласиз?

– Бугун мухлислар “Навбаҳор”нинг 12-ўйинчиси бўлиб тура олди. Футболчилар ҳам буни ҳис қилган ҳолда юқори куч билан ўйнашди. Агарда стадионларимизда мухлислар шу тариқа кўпайишса, футбол янада жозибадорроқ бўлади ва футболчилар ҳам катта иштиёқ билан майдонда ҳаракатланишади. Менимча, мухлисларнинг эффекти “Навбаҳор”га катта фойда берди.

– “Локомотив”нинг олдида қандай мақсадлар бор?

– Бизда мақсад ҳеч қачон ўзгармайди. Олдимиздаги ҳар бир ўйинда ғалабага эришиш. Биз мавсумнинг боришига қараб иш қиламиз. Аммо ҳеч қачон мақсадларимиз ўзгармайди.

– “Локомотив” легионерларининг бугунги ўйинларига қандай баҳо берасиз?

– Айнан кимларнидир ажратиб кўрсата олмайман. Баъзи паллаларда футболчилар ўзларининг асабларини тийиб тура олишмади. Кимлардир биринчи марта шундай трибуналар остида футбол ўйнамоқда. Бу футболчига катта босим беради. Мухлислар эса ҳақиқатдан ҳам 12-ўйинчи бўлишди.

Манба: “Локомотив” расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!