Андрей Фёдоров: Йигитлар тезкор голдан кейин характер кўрсата олишди

"Бу мавсумнинг ўзида АГМК билан иккинчи марта тўқнаш келишга улгурдик. Рақибни тахлил қилдик, ўргандик, барча ўйинларини кўриб чиқдик. Тўғри кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юбордик. Аммо яхшики шогирдларим шошилмасдан ўз ўйинимизни давом эттиришди ва бу самара келтирди. Йигитлар тезкор голдан характер кўрсата олишди.

Танаффусдан кейин ташаббусни бироз рақибга топширдик. Ушбу ҳафта ўртасида Саудия Арабистонида ҳам ва бугун ҳам иссиқда ўйнадик. Шу боис бироз куч сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Олдинда ўйинлар жуда кўп. Концентрацияни йўқотиб қўймаслик керак", – деб Фёдоровнинг сўзларини келтириб ўтди "Локомотив" расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!