Андрей Канчельскис: "Бунёдкор"ни осонлик билан мағлуб этамиз деб ўйлаган эдик
"Ўйин голларга бой кечгани мухлислар учун ёқди албатта, лекин биз мағлуб бўлганимиз яхши бўлмади. "Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймдаги кўрсатган ўйинимиз учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. Умуман тушунарсиз тайм бўлди.
Иккинчи бўлимда эса ҳақиқий жанговарликни кўрсата олдик. Иккита гол фарқини йўққа чиқаришга эришдик. Хатто учинчи голни ҳам киритишмиз мумкин эди. Афсуски мағлуб булдик. Иккинчи бўлим учун йигитларга раҳмат айтаман. Муҳими жамоамда характер бор. Бундан хурсандман.
Биз "Бунёдкор"ни ёш жамоа ва осон мағлуб этамиз деб ўйлагандик. Аммо...
Иккита ўйинда кетма-кет ютқаздик. Энди таркибда катта ўзгаришлар бўлади. Нима ҳам дердим, ҳаёт давом этади. Энди бор эътиборимизни "Насаф"га қарши бўладиган ўйинга қаратамиз", - деб россиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Бахтиёр Тоштемиров.
Фикрлар