Андрей Канчельскис ғалабадан сўнг нималар деди?

Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Металлург" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Биринчи галда журналистларни касб байрами билан табриклайман. Сизларга соғлик ва саломатлик тилаб қоламан.

Ғалаба ҳар доим ёқимли. Рақиб сафида ҳам кучли ва маҳоратли футболчилар етарли эди. Бизда кўрганингиздек вазиятлар кўп бўлди. 3:1 яхши натижа ва мен бундан қониқдим. Олдинга интилишда давом этамиз. Тайёргарликни кучайтирамиз. Кейинги турни Жиззахнинг "Суғдиёна" жамоасига қарши ўтказамиз. Мазкур учрашувга ҳар томонлама ҳозирлик кўрамиз, - деди Андрей Канчельскис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!