Андрей Канчельскис: Машғулот ўтказишдан кўра, ўртоқлик учрашувини ўтказиш афзалроқ

“Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис бугун “Қўқон-1912”га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг қўқонликлар матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашувда “лочинлар” 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

“Бугунги ўйин ёмон бўлмади.  “Қўқон-1912” жамоасига ўртоқлик учрашувини ўтказишга рози бўлгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Ҳар ҳолда машғулот ўтказишдан кўра, ўртоқлик учрашувини ўтказиш афзалроқ деб ўйлайман.  Биринчи бўлимдан кўнглим тўлди. Иккинчи бўлимда тезкор гол ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз. Энг асосийси ҳеч ким жароҳат олмади. “Насаф” билан бўладиган учрашувга қадар вақт бор ва хатоларни муҳокама қилиб оламиз.

Футбол курашлардан иборат бўлган ўйин. Бугунги баҳс ҳам шиддатли тарзда ўтгани бунга мисол бўла олади.  Такрор айтаман, ҳар икки жамоада ҳам жароҳатланганлар бўлмади. Қўқон жамоасига навбатдаги тур ўйинида  омад тилайман”, - дейди россиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!