Андрей Канчельскис "Металлург"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

Мазкур ўйиндан олдин “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис бўлажак учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Машғулотлар одатдагидек ўтди, ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик. Таъкидлаш жоизки, Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, ҳаттоки, турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган клублар ҳам ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсатиши мумкин.

Жамоанинг қандай кучга эга эканлигига фақатгина мавсум якунидагина, унинг қайд этган натижасига қараб, жавоб бериш мумкин, холос.

“Металлург” анча жиддий рақиб ва бўлажак баҳснинг анча шиддатли ҳамда кескин курашлар остида ўтиши аниқ. Менимча, бекободликдар билан ўйинда майдонда ҳақиқий “жанг” бўлади. Биз эса  ижобий натижа қайд этиш, мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Тошкентда “Пахтакор” билан бўлган ўйинда мухлисларнинг далдаси сабабли, дуранг натижани қайд этишга муваффақ бўлдик. Бунинг учун фурсатдан фойдаланиб, уларга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Металлург” билан бўладиган баҳсда ҳам улардан шундай қўллаб-қувватлашни кутиб қоламиз. Биз эса мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз", - деб россиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!