Андрей Канчельскис музокаралар олиб борилаётган янги футболчилар, кейинги йили бошқача регламент ва ўзгача тақвим бўлишидан умидвор

Суперлига 25-тур доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- “Локомотив”ни ғалаба билан табриклайман. Бугун майдонда бир-бирига муносиб рақиблар тўп сурди ва бундай жамоага қарши ўйнаш ёқимли. Йигитлар биринчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдаланишганида, жамоамиз ҳисобда олдинга чиқиб олган ҳамда ўйин суръати бошқача кечган бўларди. Аммо ҳар бир футболчининг индивидуал хусусияти турлича. Маҳорат меҳмонларда бироз устунлик қилди.

Иккинчи бўлимда ҳам шогирдларимда ҳисобни тенглаштириш учун имконият юзага келди. Лекин ундан ҳам самарали тарзда фойдалана олишмади.

Умуман олганда, жамоамизда 2та индивидуал яққол голга тортадиган вазият юзага келганди. Аммо ушбу ўйинда маҳорат асосий планга чиқди. Шундай бўлса-да, йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар майдонда қўлдан келганича, барча имкониятларни ишга солган ҳолда, ҳаракат қилишди. Аммо бу – футбол ва унда ўйлаган режанг доимо амалга ошавермайди. Шунингдек, шундай совуқ ҳавода “Навбаҳор”ни қўллаб- қувватлаш учун стадионга келган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Сўнгги турлар тақвимининг тиғиз келиши ҳам жамоангизнинг ўйинларига ўз таъсирини ўтказяптими?

- Икки ойдан кўпроқ вақт давомида деярли майдонга тушмадик ва энди мавсум сўнггида бир ҳафта давомида 3та ўйин ўтказамиз.

Умид қиламанки, келаси йили бошқача регламент ва ўзгача тақвим бўлади ҳамда у жамоалар учун ҳам анча қулай бўлади.

Бир ҳафта оралиғидаги парвозлар, сафарлар ҳам ўйинларга ўз таъсини ўтказади, албатта. Тўғри, айрим жамоалар жорий мавсумда ўз олдига қўйилган вазифани деярли ҳал қилиб бўлди ва бундай клублар учун очко аҳамиятсиз. Лекин турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган жамоаларга очко жуда зарур ҳамда улар охиригача кураш олиб боришади.

Чиройли ва яхши ўйин намойиш этиш учун таркибда маҳоратчи футболчилар бўлиши, захира ўриндиғи узун бўлиши лозим. Шундагина мухлислар жозибали ўйин гувоҳига айланишади. Ахир футбол мухлислар учун ўйналади-ку!

Ушбу омиллар ҳам эътиборга олинса, яхши бўларди. Аммо ҳамма нарсани борча қабул қиламиз. Олдимизда яна битта, яъни сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши кечадиган ўйин бор ва ўша баҳсни муносиб ўтказиб, кейин келаси мавсумга тайёргарликни бошлаймиз.

- Келаси мавсумда камида бронза медали учун кураш олиб боришга қодир бўлган таркибни шакллантира оласизми? Бунга сизда ишонч борми?

- Албатта ҳар бир мураббийда ишонч бўлиши керак. Жорий мавсум арафасида ҳам айрим маҳоратли футболчиларни жамоага жалб этгандик. Лекин айрим сабабларга кўра, улар билан шартнома имзолай олмагандик. Айни пайтда келаси мавсум учун бир қатор ўйинчиларни кўз остимизга олганмиз ва улар билан музокара олиб борилмоқда. Таркибимиз маҳоратли футболчилар билан тўлдирилса, кучли учликдан жой олиш учун кураш олишга ҳаракат қиламиз.

Ўз навбатида сизга шуни таъкидламоқчиманки, биз музокара олиб бораётган барча футболчилар ўз жамоасининг асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланишади. Кўз остимизга олинган ўйинчилар билан музокаралар ижобий якун топгудек бўлса, анча рақобатбардош жамоа шаклланади ва шунга умид қиламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shoxrux MTJ
28/11/2019 11:34
Хар 3 кунда футбол уйнаш бу нормал холат .. Шундагина бизни футболчилар жисмоний тарафлама хориж жамоаларига етиб олишади хамма жойда 3 кунда бир уйин болади.. Хаттоки козокдаям
&
Surxon turon
28/11/2019 12:40
Туфу билат
&
Zulfiqarov Husanboy
29/11/2019 09:43
Senga yoqmasa sharh yozmagin tushundingmi ? Savyang yetmagan narsalarga ummuman aralashmasang yaxshi bo'lar edi
&
Surxon turon
29/11/2019 17:21
Сен кимсан судиямисан мен ӯз фикиримди билдираяпман юбан