Андрей Канчельскис “Навбаҳор”нинг сафардаги мағлубиятлари ечимини топмоқчи
Ads

Бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор”га янги бош мураббий Андрей Канчельскиснинг таништирув маросими ўтказилди. Ундан сўнг мураббий иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Россиялик мураббий матбуот анжуманида жамоанинг меҳмондаги ўйинларда мағлубиятга учрашининг сабабларини топишга ҳаракат қилишини айтиб ўтди.

- Мен “Навбаҳор” жамоасига энди келдим. «Навбаҳор» уй ўйинларида ғалаба қозонади, меҳмонда акси. Бунинг ечимини топишга ҳаракат қиламан ва белгиланган вазифани бор кучим билан бажаришга интиламан, - деди мураббий.