Андрей Канчельскис: "Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида ютганимизда нимадир ўзгарармиди?"

Россиялик мутахассис, "Навбаҳор" клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида гапирди:

"Ҳозир Карпин ёш йигитларни синовдан ўтказмоқда. Саралаш босқичида бўлганда бошқа гап, натижа талаб қилишимиз мумкин эди. Ҳозир кимлардир: "Улар 7:0 ёки 8:0 ҳисобида ғалаба қозониши керак эди",-дея қичқирмоқда.

Биз Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида ютганимизда нимадир ўзгарармиди? Жаҳон чемпионатига чиқиб қолармидик?

Ҳозир ёш истеъдодларга имконият берадиган вақт. Йирик ҳисобда ғалаба қозониш мундиалга чиқиш-чиқмасликни ҳал қилармиди?!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!