Андрей Канчельскис

Суперлига 22-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Учрашув жуда қийин кечди. Боиси, Термизда ўйнаш осон эмас. Ҳаттоки, “Пахтакор” ҳам бу ерда дурангга эришган. Шундай бўлса-да, биз Термизга очко олиш учун эмас, ғалаба қозониш ниятида ташриф буюргандик. Аммо бу футбол.

Тўғри, учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар кўпроқ ташаббусга эга бўлишди. Лекин дуранг натижа менимча, ҳаққоний бўлди.

“Сурхон” каби жамоамизни ҳам қўлга киритилган бир очко унчалик қониқтирмайди. Боиси, ушбу турда “Сўғдиёна” ғалаба қозонди. Бироқ, мағлубиятга учрагандан кўра, дурангни ҳам ижобий натижа деса бўлади.

Майдон сифати яхши ва футболчилар бундан-да яхшироқ тўп тепишлари мумкин эди. Аммо ҳар икки жамоа аъзоларига намойиш этган ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман. Чунки ҳеч ким жароҳат олмади ҳамда жамоалар учун барчаси ижобий тарзда якунланди.

- Жаҳонгир Меҳмонов бошланғич таркибдан жой олмади ва сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Бизда жамоа бор ҳамда бошланғич таркибни деярли ўзгартирмаймиз. Ғиёсжон Комилов бугун яхши ўйин намойиш этди. Жаҳонгир Меҳмонов эса ҳозирча захирадан майдонга тушяпти ва баҳсларга жиддий тайёргарлик кўряпти. Ҳозирча бу ҳақда бирор нарса дея олмайман. Меҳмонов учун кейинчалик барчаси ижобий тарзда якунланиши ҳамда у бошланғич таркибда ўйнаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Zulfiqarov Husanboy
21/10/2019 13:06
Lekin o'yin menimcha juda ham sekin bo'ldi qolaversa ikki klub ham yaxshi va hujumkor o'yin namoish etmadi . Navbahor yaxshi o'ynashi uchun yana 1 ta 2ta o'yinchilar olib kelinishi kerak iloji bo'lsa O'zbekiston chempionatidan chunki keyinchalik osiya chempionlaar ligasida o'ynash kerak bo'lsa shunga limit tog'ri kelishi uchun bu zarur hozirgi ligionerlar ham savyasi yaxshi darajadagi o'yinchilar
&
Navbaxor 3392
20/10/2019 18:00
Bu yilgi mavsum navbaxor uchun tugadi 4-o'rinni oldi nima 12 -o'rinni oldi nima... Undan keyingi mavsum uchun xozirdan tayyorgarlik qiliw kerak.Mavsum bowida konvheliskiy aytgan gap takrorlanmasligi uchun ya'ni man aytgan uyinchilar olib berilmadi rahbariyat tomonidan demasligi uchun hozirdan tarkib wakillantirib boriw kerak .Agar kelasi yili komandamizni maqsadi chempionlar ligasiga chiqiw bolsa bu tarkibdan nari borsa 7-8 ta uyinchilarni olib qolib qolganini yangilaw kerak .Maqsad keyingi yili chempionlikmi uyinchilarni xarid qiliw kerak .Zaxiraga ham saviyaliroq uyinchilarni oliw kerak
Абдусамат Жураев
20/10/2019 17:40
Узб клублари осие лига чем квота 1+1 экан 2021 йил учун супер лига чемпиони ва иккинчи урин агарда чемпион жамоа кубокниям олса ушанда иккинчи уринни олган жамоа лига чем уйнайди
Абдусамат Жураев
20/10/2019 17:36
МАЙЛИ Булар иш булди бу йил хеч нима йук Хаммасини Джоржд Мордж оддо килди сутак кейинги йил еки кубок еки камида иккинчи урин бумаса лига чимпионом армон булади чунки ва 2021 йил учун Узбкистонга 1+1 берилади яни Чемпион ва кубок сохиби
&
Стас Михайлов
20/10/2019 17:32
Алкаш сука плохому тонсору яйцо мешает
&
20/10/2019 18:42
Uchir ovozingni uzing alkashsan sutak