Андрей Микляев: Бугун анча мазмунли ўйин намойиш этдик
Ads

 

Бугун Олий Лига 4-тур учрашувлари доирасида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” “Олмалиқ”қа қарши баҳс олиб борди ва йирик – 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Қайд этилган натижадан мамнунмиз. Бугун ўйинимиз жуда ҳам қовушди ва натижада бирин-кетин голлар киритишни уддаладик. Муҳаммадиев ва Кападзеда жароҳат бор экани сабаб улар бугун бизга ёрдам бера олишмади. Бугун барча яхши ҳаракат қилди. Йигитлар анча мазмунли ўйин намойиш этишди ва берилган топшириқларни майдонда яхши бажара олишди. Айниқса, Икром Алибоевнинг ўйини анча мазмунли чиқди. У узоқ муддатли жароҳатдан сўнг сафга қайтди. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳам мана шундай ёқрин ўйинлар гувоҳига айланамиз, - дейди тажрибали мутахассис.