Андрей Микляев: Мавсумни ғалаба билан бошламоқчимиз
Ads

Аввал хабар берганимиздек эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк турида "Локомотив" ўз майдонида ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Вахда" клубига қарши учрашувда майдонга тушади.

Бугун ҳар иккала жамоа мураббийилари ўртасида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрек Микляев иштирок этди.

"Авваламбор барчани бошланаётган янги мавсум билан табриклайман. "Локомотив" бу мавсум ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ва шу боис жамоа Дубай ҳамда Туркияда ўтказган ўқув-йиғин машғулотлар давомида бир қатор кучли рақибларга қарши ўйинлар ўткзди. Бир сўз билан айтганда мавсумни ғалаба билан бошламоқчимиз.

Биз ушбу баҳс олдиданг рақиб жамоани синчковлик билан ўрганиб чикдик. Меҳмон жамоа ушбу баҳсга жароҳати сабаб бир қатор етакчиларисиз ташриф буюрди. Бироқ, ушбу жамоа сафида бошқа маҳоратли футболчилар кўп.

Бизда мавсум энди бошланади. Аммо, биз тайёргарлик давомида "Краснодар", "Рубин" ва "Абердин" каби кучли жамоаларга қарши ўйинлар ўтказдик.

Эртанги ўйинда фақатгина Салим Мустафоев жароҳати сабаб майдонга тушолмаслиги мумкин. Қолган барча футболчиларимиз эса ўйинга 100% тайёр.

Йелич ўтган мавсум "Олмалиқ" сафида анча ишончли ўйинлар ўтказди ва ўйлайманки у Шерзод Файзиевнинг ўрнини муносиб ҳимоя қилади. Нивалдога келсак, у бир неча мавсум Россия чемпионатида тўп сурган ва табиийки рус тилида сўзлаша олади. У ҳам аксарият бразилиялик футболчилар сингари юқори техникага эга. Сардор Рашидов ҳақида эса ортиқча гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Бундай футболчининг таркибимизда борлигидан хурсандман.", - дейди Микляев.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал-Вахда" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 16:00 старт олади.