Андрей Микляев: Таркибда йўқотишлар бор

 

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 5-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Локомотив”  ва Саудия Арабистонининг “Ал-Тавун” клублари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида “Локомотив” устози Андрей Микляев ва ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев иштирок этди.

“Биз учун ҳам эртанги ўйин гуруҳдан чиқишга сўнгги имконият. Рақиб буни яхши тушуниб турибди. Таркибда йўқотишлар бор. Саламат Қутибоев жароҳатидан тикланиб улгурмади. Муҳаммад Конеда эса енгил жароҳат мавжуд. Охирги икки ўйиндан буён у индивидуал тарзда машғулотлар ўтамоқда. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Эртага мухлисларнинг далдаси бизга йўл келган бўларди”, – деди “темирйўлчилар” устози.

“Ал-Тавун”га қарши ўйин қизиқарли ва шу билан бирга қийин кечади. ОЧЛдаги сўнгги икки ўйиним ўхшамади. Ўз устимда ишладим ва сифатли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан”, – деди Сардор Мирзаев.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви эртага, 25 апрель куни ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида, соат 17:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!