Андрей Шипилов: Биринчи таймда "ухладик"

Суперлига 23-тури доирасида "Қизилқум"га қарши кечган (1:1) учрашувдан сўнг "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов беллашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи таймда жамоалар майдонда "ухлашди". Тўғри, бизда иккита ажойиб стандарт вазият бўлди. Бир сафар тўп чизиқни кесиб ўтгандек таассурот уйғонди. Аммо бу ҳолат бўйича аниқ хулоса айта олмайман. Жамоалар худди ниманидир кутаётгандек ҳаракат қилишди.

Иккинчи таймни эса жуда муваффақиятли бошладик. Тезкор гол урдик. Ортидан яна юз фоизлик имкониятга эга бўлдик. Бироқ шундай вазиятда ҳужумчимиз Тумасяннинг қарорини тушунмадим. 2:0 бўлганда ғалабага жуда яқин келардик. Футболнинг ўзгармас қонуни бор, сен гол урмасанг, сенга уришади деган. Мезбонлар бизни қарши ҳужумда жазолашди. Натижа ўйинга мос бўлди. "Қизилқум" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди, Шодиев, Ибрагимовларнинг ҳаракатлари мухлисларга манзур бўлди. Мен эса ўз жамоамнинг ўйинидан унчалик қаноатланмадим. Иккала жамоани ҳам кузги муҳим очколар билан табриклайман", -  деди Шипилов,

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!