Андрей Шипилов "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бугунги баҳсга жуда жиддий тайёрлангандик. Рақибнинг кучли томонларини яхши билардик. Гадоев ва Турсунов каби футболчиларнинг асосий таркибда тушишлари мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди. Биз ўз тактикамиз ва стратегиямизга 75-дақиқага қадар тўлиқ риоя қилдик. Ҳа "Бунёдкор" катта ташаббусга эга бўлди, аммо 75-дақиқага қадар дарвозамиз олдида деярли хавфли вазият содир этилмади. Бугунги натижа адолатли ва "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман, - деди Шипилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!