Андрей Шипилов: “Пахтакор” хатоларни кечирмайди

"Пахтакор" - "Металлург" учрашувидан кейин “Металлург” жамоаси бош мураббийи ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биз дастлабки икки турни мағлубиятсиз ўтказгандик. Бугун ҳам дастлабки ўттиз дақиқа мобайнида муносиб қаршилик кўрсатдик. “Пахтакор”ни яхши ўргангандик. Бутун ҳафта мобайнида шогирдларимга рақибнинг ҳар битта ўйинчиси ҳақида батафсил маълумотлар бериб бордик. Уларни ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрладик. Аммо қандайдир икки дақиқа ичида ҳимоя чизиғида юзага келган иккита қўпол хатога барча уринишларимизни чиппакка чиқарди.“Пахтакор”дек шаклланган жамоа бундай хатоларни кечирмайди.

Бугунги ўйинда шогирдларимдан кимларнидир танқид остига олиш ниятим йўқ. Иккинчи таймда жавоб голини киритдик. Ўйинга қайтгандек бўлдик. Аммо йирик мағлубиятдан қочиб қутилолмадик. Нима ҳам дердим. Ишлашда давом этамиз. Хато ва камчиликларни бартараф этиш йўлини қидирамиз. “Пахтакор”ни эса ғалаба билан табриклайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
15/03/2020 10:33
АКА УКУГА КАРШИ ЯХШИ ЦИРК БУЛДИ ХИСОБ ХАМ
Оригинал Техника IES
14/03/2020 23:13
Андрей ты мужик. Тан олиш хам мардни иши. А так металлург хам подаркамас. Камида 5таликка киришга лойик.