Англия - Франция ҳамда Марокаш-Португалия учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум бўлди

ФИФА матбуот хизмати шанба кунига белгиланган икки чорак финал учрашувини бошқарадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Бразилия — Хорватия ҳамда Нидерландия — Аргентина қарама-қаршилиги ўтказилса, эртага яна икки баҳс бўлиб ўтади. Унга кўра Англия - Франция ўйинини Вилтон Сампайо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борса, Марокаш-Португалия учрашувида аргентиналик Факундо Тельо ва унинг гуруҳи фаолият олиб боради.

Ҳозирча жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида ҳакамлик билан боғлиқ можаролар кузатилмади. ЖЧ-2022да махсус синовдан ўтган офсайдни аниқлаш қурилмаси ҳамда ўйин вақтини ҳисоблаб борувчи махсус гуруҳ барча учрашувларнинг янада шаффоф бўлиши йўлида хизмат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!