Англия аёллар терма жамоаси Европа чемионатида зафар қучди

Англия аёллар терма жамоаси кеча Европа чемпионати финали доирасида Германияга қарши баҳс олиб борди. Унда англияликлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Чемпион бўлган жамоа сафида голларга Туни ва Келли муаллифлик қилди. Германияликларнинг ягона голи Магулли ҳисобига қайд этилди.

Шу тариқа, Англия аёллар жамоаси илк маротаба Европа чемпионати ғолибаларига айланди. Германия терма жамоасига финалда омад кулиб боқмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!