Англия футбол ассоцацияси ФИФАнинг янги таклифларига рози
Ads

The Telegraph нашрининг маълум қилишича Англия футбол ассоцацияси ФИФАнинг жаҳон чемпионати форматини ўзгартириш борасидаги таклифларини қўллаб-қувватлаган. Бу борада томонлар ўзаро учрашишган.

Аниқроғи, инглизлар ФИФАнинг жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48тага етказиш борасидаги таклифига ҳамфикр бўлмоқда. Бундан ташқари улар мундиалнинг гуруҳ босқич ўйинларида пенатльтилар сериясини жорий этиш ғоясига ҳам ижобий қарашмоқда.

Таъкидлаш керакки, ФИФА жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида асосий ва қўшимча таймларда қайд этилган ҳар қандай дуранг натижадан сўнг пенальтилар сериясини жорий этмоқчи. Рақибини пенальтилар сериясидан сўнг мағлуб этган жамоа учрашувда ғолиб деб топилади ва ўша жамоанинг ҳисобига 3 очко берилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг бу ғоялари 2026 йил бўлиб ўтадиган мундиалга тадбиқ қилиниши кутилмоқда.