Англия футбол ассоциацияси “Манчестер Юнайтед”га қарши айблов эълон қилди
Англия футбол ассоциацияси (FA) “Манчестер Юнайтед”га қарши айблов эълон қилди. Баёнотда клуб ўз ўйинчиларининг тартибли хулқ-атворини таъминлай олмагани айтилади.
Гап шундаки, “Фулхэм”га қарши кечган кубок баҳсининг 71-дақиқасида “қизил иблислар” футболчилари ҳакамни ўраб олишди ва ўз норозиликларини билдиришди.
Энди "Манчестер Юнайтед" 27 мартгача ушбу айбловларга жавоб бериши керак. Балки клуб жаримага тортилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" шу куни "Фулхэм"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Англия кубоги ярим финалига йўл олди. Энди “қизил иблислар” бу босқичда "Брайтон"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув 23 апрель куни "Уэмбли"да бўлиб ўтади.
Фикрлар