Англия футболида нималар бўляпти? “Сити” Гвардиола ўрнига бошқа мураббий танлади
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клоппнинг келаси ёзда клубдан кетишини эълон қилган кўп муҳокама қилинмоқда.
Англия Премьер-лигасининг яна бир қудратли клуби – “Манчестер Сити” анчадан бери муваффақиятли ишлаб келаётган Хосеп Гваридиола ўрнига бошқа мутахассис топиб қўйди.
The Telegraph нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” испаниялик мутахассис ўрнига “Тоттенхэм”ни бошқараётган Анге Постекоглуни олиб келишни режалаштирмоқда.
“Манчестер Сити” хўжайинлари 58 ёшли австралиялик мутахассиснинг футбол фалсафаси Хосеп Гвардиоланикига яқин эканига эътибор қаратмоқда.
Агар Пеп шартномаси тугаши билан жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини эгаллаш учун Постекоглу асосий даъвогар ҳисобланади. Гвадиоланинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этиши кўзда тутилган.
Фикрлар