Англия грандлари “Барса”да ўйнолмаган юлдузни Европага қайтармоқчи
Англия Премьер-лига грандлари “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” клублари айни пайтда Бразилиянинг “Палмейрас” жамоасида тўп сураётган “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Витор Рокени кузатиб бормоқда.
Лондон клуби ўз ниятларида анча аниқроқ қадамлар ташламоқда. Бу ҳақда Football Transfers нашри Sky Sport Switzerland маълумотларига таяниб хабар беряпти.
Манбанинг берган маълумотига кўра, Роке Европага қайтиш истагида. Футболчи “Челси” бош мураббийи Энцо Маресканинг унинг ватандоши Эстевао билан қандай ишлаётганидан ҳайратда.
Аввалроқ, 20 ёшли ҳужумчининг эҳтимолий трансфери бўйича 50 миллион евро миқдоридаги сумма муҳокама қилинган эди.
Роке 2024 йилдан 2025 йилгача “Барселона” футболчиси ҳисобланган. Ушбу давр мобайнида ҳужумчи 16 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган. Аммо унинг ўйини ва натижалари каталонияликларни қониқтирмади.
Витор Роке ўз юртига қайтиб кетди ва “Палмейрас” сафидан жой олди. Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг охиригача мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.



Фикрлар