Англия клуби "Барса" футболчисини олиш бўйича музокара қиляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Сандерленд» ёзги трансфер ойнасида «Барселона» вингери Руни Барджини ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокара олиб бормоқда, деб хабар бермоқда TEAMtalk.

Манбаларга кўра, «Барселона» 20 ёшли футболчи билан йўлларини ажратиш қарорини қабул қилганидан сўнг, Барджининг вакиллари «Сандерленд» раҳбарияти билан алоқага чиққан.

Аввалроқ каталонияликлар Барджини келаси мавсумга ижарага жўнатишни режалаштираётгани айтилган эди. Майдонга кам тушаётганига қарамай, клуб унинг ўсишини қайд этмоқда ва мунтазам ўйин амалиёти футболчи учун жуда муҳим эканини тушунади. Шу боис вингер кўпроқ ўйнай оладиган жамоа излашга тайёр.

Ўтган мавсумда Руни Барджи барча мусобақалар доирасида 28 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифига айланди. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Барджининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!