Англия клуби чоршанба куни "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилади
"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин. Бу ҳақда sky sports нашри хабар берди.
Манбанинг маълум бўлишича, колумбиялик хавбекни АПЛда кутишмоқда. Уни "Эвертон" ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин. Карло Анчелотти ўзининг собиқ шогирдини анчадан бери Англияга чорламоқда.
"Эвертон" чоршанба куни Хамеснинг трансферини эълон қилиши айтилмоқда.
Фикрлар