Англия клуби етти ўйинчидан воз кечди

TIGGO 2 PRO

“Вест Хэм” бош мураббийи Грэм Поттер келаси мавсум олдидан жамоа таркибини жиддий янгилашга қарор қилган.

Аслида Лондон клуби ўтган ёз таркибда ўзгариш қилганди. Бироқ ўшанда жамоани бошқарган Хулен Лопетеге амалга оширган танлов Грэм Поттерга маъқул келмади.

Грэм Поттер жамоани қабул қилиб олганидан бери ўйинчилар имкониятларини таҳлил қилиб, ўйин амалиёти берилмайдиган ва маҳоратини янги мураббийга исботлай олмаган ўйинчилар рўйхатини тузиб қўйди.

Унга кўра, жорий мавсум якунланиши билан клуб Константинос Мавропанос, Эмерсон Палмери, Гвидо Родригес ва Никлас Фюллькругни сотиб юборишга ҳаракат қилади.

Ҳужумчи Данни Ингснинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади ва унга янги битим таклиф қилинмайди.

The Guardian нашрининг ёзишича, “болғаурарлар” ижарага олинган Карлос Солер ва Эван Фергюсон каби номдор футболчиларни ҳам келган жамоасига қайтариб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!