Англия клуби муаммоларни ҳал қилиш учун “Реал” юлдузини чақиряпти

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Браим Диас Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкинлиги яна кенг муҳокама қилинмоқда.

“Тоттенхэм” марокашлик футболчини яқинлашиб келаётган трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида белгилади, деб хабар беради Topskills Sports UK нашри.

“Шпорлар” вакиллари 26 ёшли ўйинчи жамоанинг ҳужумдаги муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Диаснинг бугунги кундаги бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади ва бу сумма лондонликларни қониқтиради.

Шунингдек, “Реал”нинг ҳужумкор футболчисига Англия чемпионлигига яқин турган “Арсенал” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Браимнинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси келаси йил ўрталарида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!