Англия клуби “Реал” юлдузи учун катта сумма тайёрлаб қўйди

CHERY AUTO

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго Гоэсни сотиб олишга ҳали ҳам қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади Fichajes нашри.

Tecno

“Шпорлар” бразилиялик юлдуз учун  Испания клуби талаб қилаётган 80 миллион еврони тўлашга тайёр.

Мадрид жамоасига Хаби Алонсо бош мураббий бўлиб келганидан кейин Родригонинг клубдаги келажаги мавҳум бўлиб қолди. Манбаларга кўра, у мундиал олдидан кўпроқ ўйнаш учун жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Жорий мавсумда Родриго барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!