Англия кубоги. "Ливерпуль" чиройли голлар киритилган баҳсда ғалаба қозонди
Англия кубогининг навбатдаги босқичида Арне Слот бошқарувидаги "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда, кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Доминик Собослаи беллашувнинг дастлабки дақиқаларида пушка зарба йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 36-дақиқада эса Жереми Фримпонг навбатдаги кучли зарба билан жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бўлим сўнггида эса венгриялик ўйинчи ҳимояда қўпол хатога йўл қўйиб, голга сабабчи бўлди (2:1). Тўқнашув якунланаётганда Флориан Вирц ҳам ажойиб тарзда гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Бундан ташқари, Экитике 90+4-дақиқада германиялик ярим ҳимоячининг узатмасидан сўнг ҳисобни янада йириклаштириб қўйди.




Фикрлар