Англия кубоги мавсумнинг рамзий жамоасига Абдуқодир Ҳусанов киритилди
"Sofascore" платформаси Англия кубогининг 2025/26 мавсум якунлари бўйича рамзий жамоани эълон қилди.
Ушбу рамзий таркибга Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилди. Футболчимиз мавсум давомида барқарор ўйин кўрсатиб, ўртача 7.3 балл баҳоланган.
Бундан ташқари, "Манчестер Сити" таркибидан Марк Гехи, Нико Гонсалес, Доку, Семеньо ва Холанд ҳам киритилди.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" Англия кубогининг финал босқичида "Челси"ни минимал 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, ҳамюртимиз эса жамоаси таркибидаги иккинчи совринни қўлга киритди.
Рамзий жамоа билан танишинг:


Фикрлар