Англия кубоги қачон давом эттирилиши маълум бўлди

Англия кубогининг 2019/20 йилги мавсуми қачон давом эттирилиши маълум бўлди.

Хабарларга қараганда, мусобақа 27-28 июнь кунлари тикланади. Шу кунлари кубокнинг 1/4 финал беллашувлари бўлиб ўтади. Ярим финал ўйинлари эса 18-19 июль, финал эса 1 август кунига режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Англия кубогининг чорак финалида қуйидаги жуфтликлар ўзаро баҳс олиб боради:

"Лестер" - "Челси"

"Ньюкасл" - "Манчестер Сити"

"Шеффилд Юнайтед" - "Арсенал"

"Норвич" - "Манчестер Юнайтед".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!