Англия Кубоги. “Суонси” чорак финалга чиқди

 

Англия Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинида “Суонси” жамоаси ўз майдонида “Шеффилд Уэнсдей” футболчиларига қарши баҳс олиб боришди.

Дастлабки ўйинда ҳисоб очилмагани учун, жамоалар жавоб ўйинида майдонга тушди. Унда “Суонси” Жордан Айю (55-дақиқа) ва Натан Дайернинг (80-дақиқа) голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, уэльсликлар Англия Кубоги чорак финалига йўл олишди. “Суонси” 1/4 финалда “Тоттенхэм” – “Рочдейл” учрашуви ғолиби билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!