
Англия кубоги ярим финали жуфтликлари билан танишинг!
Англия кубоги доирасида барча ярим финалчилар номи маълум бўлди.
Бироз аввал якунига етган учрашувда "Манчестер Сити" "Борнмут"ни 2:1 ҳисобида таслим этиб, сўнгги йўлланмага эга чиқди.
Турнирнинг ярим финал жуфтликлари ҳам аллақачон аниқ бўлиб улгурди. Унга кўра, Гвардиола шогирдлари ушбу босқичда "Ноттингем Форест"га қарши майдонга чиқади.
Шунингдек, Унаи Эмери бошчилигидаги "Астон Вилла" "Кристал Пэлас" билан куч синашади.
Фикрлар