Англия лигалари муддатидан аввал якунланди

Англияниг биринчи ва иккинчи лига клублари 2019/2020 мавсумни муддатидан олдин якунлаш учун овоз беришди.

Мамлакат футбол лигасининг (EFL) сўнгги йиғилишида қабул қилинган қарорга кўра, биринчи лига етакчилари "Ковентри" ва "Ротерем" Чемпионшипга йўл олади. Иккинчи лиганинг "Суиндон Таун", "Крю" ва "Плимут" клублари эса биринчи лигага чиқди.

Шундай қилиб, Англияда фақатгина Премьер-лига ва Чемпионшип клублари жорий мавсумни якунлаб қўйишади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)