Англия Премьер-лигасининг энг зўр дриблинг усталари аниқланди
Англия футболида маҳоратли ўйинчилар кўп. Экспертлар 2023 йил якунига кўра, Премьер-лиганинг биринчи қисмида энг кўп дриблинг қўллаган футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Мутахассислар биринчи ўринга “Манчестер Сити”нинг бельгиялик ҳужумкор футболчиси Жереми Докуни лойиқ топди. Бу футболчи учрашувлар давомида рақибларини 44 маротаба дриблинг ёрдами алдаб ўтган.
Кейинги поғонада “Вулверхэмптон” вакили Матеус Кунья қайд этилди. Бразилиялик футболчи ҳисобида 42 та муваффақиятли дриблинг бор.
Кучли учликни Премьер-лига дебютанти Муҳаммад Қудус эгаллади. “Вест Хэм” ҳужумчиси рақиб ҳимоячиларини 41 марта алдамчи ҳаракатлари билан ожиз қолдирган.
Кучли ўнликдан қуйидаги футболчилар ҳам ўрин олди: “Астон Вилла”дан Жон Макгинн, “Кристал Пэлас”дан Жордан Айю ва Эберечи Эз, “Брайтон”дан Каору Митома, “Челси”дан Раҳим Стерлинг, “Бернли”дан Лука Колеошо, “Ньюкасл”дан Бруно Гимарайнш.
Фикрлар