Англия суперклуби Мессини оладиган бўлди
ПСЖ билан шартномаси ёзда якунланадиган Лионель Месси фаолиятини собиқ устози Хосеп Гвардиола жамоасида давом эттириши мумкин.
“Манчестер Сити” раҳбарияти 2023 йилнинг ёзида Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар тарқатди.
“Шаҳарликлар” 35 ёшли футболчининг Эрлинг Холанд ва Кевин де Брюйне билан бирга ҳужум учлигини ташкил қилишини истаяпти.
Айни пайтда аргентиналик юлдузнинг ўзи икки вариант борасида бош қотирмоқда. У ҳозирги клуби билан келишувни узайтириши ёки “Барселона”га қайтиб кетиши мумкин.
Мутахассислар “Манчестер Сити”дек жамоанинг чорлови вазиятни буриб юбориши мумкинлигини таъкидламоқда.
Фикрлар