Англия суперклуби “Реал” юлдузи билан музокара бошлади
Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” ёзги трансферлар ойнаси даврида жамоа таркибини кучайтиришни редалаштирмоқда.
“Канонирлар” жамоа ҳужумкорлигини ошириш мақсадида “Реал”дан ҳужумкор футболчи Браим Диасни олишга қарор қилган. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, Диасга оғиз солаётган клублар кўп, бироқ ўйинчи учун курашда “Арсенал” фаворит ҳисоблнади.
“Реал” мутасаддилари ҳам Браим Диас билан хайрлашишга қарши эмас ва “Қироллик клуби” бир неча клублар, хусусан, Англия Премьер-лигаси жамоаларидан бир нечта таклифлар олган.
Агар даъвогар клублар мадридликлар мўлжаллидаги суммани тикадиган бўлса, Браим Диас трансфери амалга ошади.
“Арсенал”дан ташқари, “Тоттенхэм Хотспур” ва “Ньюкасл Юнайтед” каби бошқа бадавлат клублар ҳам Диас атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Фикрлар