Англия терма жамоаси 21 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти
Англия терма жамоаси кеча Швейцария терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Унда инглизлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бўлса керак.
Мазкур ғалабадан сўнг "уч шерлар" мағлубиятсиз сериясини яна биттага кўпайтирди. Ҳозирда футбол юрти вакиллари 21 ўйиндан бери ютқазмай келмоқда (пенальтилар серияси ва экстра-таймлар ҳисобга олинмаган).
Охирги марта Гарет Саутгейт шогирдлари Бельгия терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бу учрашув 2020 йил ноябрь ойида Миллатлар лигаси доирасида бўлиб ўтган.
Шундан сўнг Англия 21 учрашувда майдонга тушди ва 17 ғалаба, 4 дуранг қайд этди. Маълумот ўрнида, бу натижа Англия тарихидаги энг узоқ давом этган мағлубиятсиз серия ҳисобланади.
Фикрлар