Англия терма жамоаси дарвозабони АПЛ клубига кўчиб ўтди

"Сток Сити" дарвозабони Жек Батленд "Кристал Пэлас" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Лондонликлар 27 ёшли Англия терма жамоаси посбони учун “Сток Сити”га 1,1 млн евро тўлаган.

Батленд “Кристал Пэлас” билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!