Англия терма жамоаси ҳимоячиси "Атлетико"га ўтади
Мадриднинг "Атлетико" клуби тез орада "Тоттенхэм" ҳимоячиси Киран Триппьерни ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” 28 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси учун бўлган курашда "Бавария" ва "Ювентус"ни ортда қолдиришга муваффақ бўлишди. Энди Триппьер тез орада янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Мадридга учиб келади.
Маълумот учун, Триппьер ўтган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар