Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Машҳур инглиз ҳужумчиси Жермейн Дефо бутсасларини михга осишга қарор қилди. Футболчи 39 ёшида фаолиятини якунлаганини малум қилди.
"22 йиллик фаолиятимдан сўнг, мен нафақага чиқишга қарор қилдим. Бу ҳақиқатан ҳам қийин қарор эди. Мен ақл бовар қилмайдиган саёҳат қилдим ва футбол орқали ажойиб одамлар билан учрашдим. Энди мен дўстларим ва оилам билан вақт ўтказишни интиқлик билан кутяпман”, - деди Дефо.
Ҳужумчи фаолияти давомида “Вест Хем”, “Тоттенхэм”, “Портсмут”, “Рейнжерс” ва яна бир қатор клубларда ўйнаган. У Англия терма жамоасида 57 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган.
Фикрлар