Англия терма жамоасига қайси юлдузлар чақирилди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси матбуот хизмати УЕФА Миллатлар лигаси доирасидаги навбатдаги ўйинлар учун таркибни эълон қилди. Рўйхатдан Коул Палмер, Энтони Гордон, Маркус Рэшфорд, Жуд Беллингем, Гарри Кейн каби етакчи футболчилар ўрин олди.

Дарвозабонлар: Пикфорд, Стил, Траффорд.

Ҳимоячилар: Трент, Брэнтуэйт, Чалоба, Гехи, Холл, Конса, Ливраменто, О'Райли, Куанса.

Яримҳимоячилар: Андерсон, Беллингем, Льюис-Скелли, Майну, Палмер, Райс, Скотт.

Ҳужумчилар: Калверт-Льюин, Эзе, Гордон, Кейн, Нгумоа, Рэшфорд, Роджерс, Сака.

Кузги йиғин доирасида Томас Тухел шогирдлари тўртта учрашув ўтказади. Англия 26 сентябр куни Испания, 29 сентябрда Чехия, 3 октябрда Хорватия, 6 октябрда эса яна Чехияга қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!